«Уральская неделя»: Қозоғистон ғарбий ҳудудида дрон портлади

t.me/uralskweek_official фотосурати

Қозоғистон ғарбида дрон портлади — учувчисиз учиш аппарати портловчи зарядга эга бўлган, деб хабар беради «Уральская неделя» маҳаллий нашри. Воқеа 23 октябрь куни эрталаб Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Бурлин туманидаги Қизилтол қишлоғи яқинида содир бўлган.

«Қишлоқдаги уйлар томларининг учиб кетишига оз қолди», — дейди воқеа гувоҳлари нашрга. Хабарда айтилишича, дрон портлашидан юзага келган кратерга кўра, учоқ кучли портловчи зардга эга бўлган.

Ҳозирда воқеа жойида туман ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар бўлими ва полиция вакиллари ишламоқда. Ҳарбий прокуратура жиноий иш очган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси дроннинг топилган бўлаклари бўйича текширув ўтказилаётгани ва объект «қишлоқ ҳудудидан четда» топилганини маълум қилди.

Бугун Россиянинг Ғарбий Қозоғистон вилояти билан чегарадош Оренбург ўлкасида дрон таҳдиди эълон қилинган эди. Бу ҳақда вилоят губернатори Евгений Солнцев ўзининг Телеграм-каналида маълум қилганди.

Таъкидлаш жоиз, бу Қозоғистон ғарбида дронлар билан боғлиқ содир бўлган биринчи воқеа эмас. Бироқ, авваллари уларни бутун ҳолда топишган эди.

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?