Афғонистон шимолида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди, ҳалок бўлган ва жароҳатланган одамлар бор

reuters.com сайти фотосурати

2 ноябрь куни кечқурун маҳаллий вақт билан Афғонистон шимолидаги Саманган вилоятида зилзила содир бўлди, натижада ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар жароҳат олди. Khaama Press хабарига кўра, Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази 6,3 магнитудали зилзила қайд этган.

Зилзиладан бир неча соат ўтгач, Афғонистон расмийлари камида ўн киши ҳалок бўлганини хабар қилишди. Кейинчалик, қурбонлар сони 20 га етган, 300 дан ортиқ одам жароҳатган. Кўплаб тинч аҳоли бедарак йўқолган.

Толиблар* ҳукумати Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили қурбонлар сони ортиши мумкинлигини маълум қилди. Зилзиладан кўчкилар пайдо бўлган ва инфратузилмага зарар етказган. Масалан, Саманган-Балх автомагистрали бўйлаб тош кўчкиси автомобилларни ва йўл четидаги дўконларни вайрон қилган.

Кобул-Мозори-Шариф автомагистрали ёпилган, бу эса зилзила эпицентрига яқин мамлакатнинг бориш қийин бўлган ҳудудларига кетаётган қутқарувчилар ишини мураккаблаштирмоқда.

Саманган ва қўшни Балх вилоятидаги касалхоналар ҳозирда одамларга тўлган. Тиббиёт ходимлари вайрон бўлган биноларнинг деворлари ва вайроналар қулаши натижасида суяк синиши ва бош жароҳатлари олган юзлаб беморларни даволамоқда.

Афғонистон ҳукумати чодирлар, дори-дармон ва озиқ-овқат каби шошилинч гуманитар ёрдам сўраб мурожаат қилди. Уларнинг қўшимча қилишича, ҳозирги паст ҳарорат офат зонасидан кўчирилган оилалар учун яшаш шароитларини ёмонлаштирмоқда.

Зилзилалар бошқа мамлакатларда — Покистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонда ҳам сезилди. Масалан, ўзбек сейсмологларининг маълумотларига кўра, зилзила эпицентрида 7,0 магнитудали бўлган бўлса, Сурхондарё вилоятининг Афғонистон билан чегарадош баъзи ҳудудларида қайд этилган максимал магнитудаси 5,0 ни ташкил этган. Бошқа минтақаларда, жумладан, Тошкентда 3 магнитудалидан ошмаган зилзилалар қайд этилди.

Тожикистонлик мутахассислар Душанбеда 4 магнитудали ва Панжикентда 3 магнитудали зилзила ҳақида хабар беришди.

Қозоғистоннинг жанубида ундан ҳам кучсизроқ, 2 магнитудалидан ошмаган зилзилалар сезилди. Чимкент ва Туркистон вилоятидаги аҳоли пунктлари фавқулодда вазият зонасида бўлди.

*Кўпгина мамлакатларда террорчи сифатида тан олинган ва тақиқланган ташкилот.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ