Тожик-украин мутахассиси Виталий Левченко Душанбенинг «Истиқлол» футбол клубига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Левченконинг шартномаси бир йилга мўлжалланган. У касаллик туфайли жамоани тарк етган Игорь Черевченконинг ўрнини эгаллайди.
Ўтган мавсумда жамоа 14 марта Тожикистон чемпионлигини қўлга киритди, аммо ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичидан чиқа олмади.
Левченко илгари «Истиқлол»га мураббийлик қилган ва буи ши муваффақиятли кечган. Унинг раҳбарлигида жамоа икки марта миллий чемпионатда ғалаба қозонган ва ўз тарихида биринчи марта ОФК Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиққан.
ℹ️ Виталий Левченко – Хўжандда туғилган ва маҳаллий футбол мактабида тарбия олган. У ўйинчи сифатида Украинанинг «Динамо» ва ЦСКА (Иккаласи Киевда), Симферополнинг «Таврия», Россиянинг «Волгарь» (Астрахан), «Спартак» (Кострома», «Динамо» (Ставропол» ва «Урал» (Екатеринбург» клубларида, шунингдек, Хитойнинг «Чаньчунь Ятай» клубида ўйнаган. У Тожикистон терма жамоаси сафида ўнта ўйин ўтказган.
Левченко Украинанинг «Княжа» (Борисполь вилояти), «Еднисть» (Чернигов вилояти), «Десна» (Чернигов) клубларига мураббийлик қилган. Шунингдек, у Украина ёшлар терма жамоасида ёрдамчи мураббий, Тожикистон терма жамоаси ва Самаранинг «Крилья Советов»ида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган. Шунингдек, у Тожикистон ёшлар терма жамоаси ва Ҳисорнинг «Баркчи» клубида бош мураббийи бўлиб ишлаган.
Виталий Григорьиевич 2020 йили «Истиқлол» бош мураббийи лавозимини эгаллаган. Унинг раҳбарлигида жамоа икки марта Тожикистон чемпионлигини қўлга киритган ва 2021 йили ўз тарихида биринчи марта ОФК Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиққан. 2022 йил ёзида Левченко Ўзбекистонга кўчиб ўтади ва олий лигадан тушиб кетиш арафасида турган «Нефтчи»ни қабул қилади. Виталий Григорьиевич жамоани қутқариб қолади. Кейинги йили «Нефтчи» бешинчи ўринни эгаллайди ва Ўзбекистон Суперлигасида охиригача медаллар учун курашади. 2025 йили «Нефтчи» Ўзбекистон чемпиони бўлди.



