Шойи булутлар

Шарқ музейининг Ўрта Осиё зали бўйлаб видеосаёҳат

Россиянинг Шарқ давлат музейи «ВостокДома» махсус лойиҳаси доирасида Ўрта Осиё зали бўйлаб видеоэкскурсия ташкил этди. Унда минтақанинг ҳунармандчилик санъатига доир турли хил буюмлар тарихи, жумладан абр газмолларининг (абр – форсча булут сўзи) яратилишига доир афсона билан танишиш мумкин. Афсонага кўра, кўлмак ёнида дам олиб ўтирган уста сувда булутларнинг аксини кўради ва уларни газмол сиртида гавлантирмоқчи бўлади.

Лекцияда дўппилар ичида нима учун айнан Чуст дўпписи Марказий Осиё тимсолига айлангани ҳикоя қилинади, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг турли вилоятларидаги аёллар кўйлаклари, Туркманистон гиламлари ва Қирғизистонда тўқилган матолар кўрсатилади. Экскурсияни музейнинг Кавказ, Ўрта Осиё, Сибир ва Чекка шимол бўлими бош илмий ходими Екатерина Ермакова олиб боради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Қирғизистон ҳукумати баланд тоғли қишлоқларда яшовчи аёлларга фарзанд туғгани учун миллионлаб пул ваъда қилаётгани ҳақида

  • «Росатом» Марказий Осиёда ядро тиббиётини қандай ривожлантираётгани ва лойиҳалар қайси босқичда экани ҳақида

  • Нима учун Пекин умумий чегарага эга бўла туриб, толиблар билан Марказий Осиё орқали савдо қилаётгани ҳақида

  • Россияда ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатган Марказий Осиёдан келган муҳожирлар ҳикоялари