Кимлигингни унутма

1916 йилги қўзғолондан Украинадаги урушга қадар

«Бундан юз йилдан ортиқ вақт муқаддам Марказий Осиё аҳолиси ўзга бировнинг уруши эҳтиёжлари учун сафарбар қилинган эди. 1916 йилда бу қўзғолон ва фожиага олиб келган. Бу эса халқларимиз хотирасида чуқур из қолдирган.

Бугун Марказий Осиё фуқаролари яна бировнинг урушида иштирок этишга мажбур бўлмоқда. 2026 йил май ойига қадар минтақа мамлакатлари — Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистондан Россия армияси билан Украинага қарши урушда қатнашиш учун шартнома имзолаган 12 919 нафар шахснинг исми аниқланган. Ҳақиқий рақам бундан анча юқори бўлиши мумкин. Нега орадан юз йилдан ортиқ вақт ўтса-да, бу тарих такрорланмоқда? Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон фуқаролари қандай қилиб фронтга тушиб қолмоқда? Асирликка тушганлар ўзлари бошдан кечирган воқеалар ҳақида нималарни сўзлаб беришмоқда? Нега айнан бугун 1916 йил воқеаларини ёдда тутиш муҳим?»

«Кимлигингни унутма» номли ҳужжатли фильм муаллифлари айни шу саволларни ўртага ташлайдилар. Фильм яқинда Shaman TV YouTube каналида эълон қилинди.