Туркманистон махсус хизматлари Астраханга сузиб кетаётган Эрон кемаси экипажини қутқариб олди

marinetraffic.com сайти фотосурати

Туркманистон қирғоқ хизматлари Каспий денгизида чўкиб кетаётган Эроннинг Rona юк ташувчи кемаси экипажини қутқарди, деб хабар беради Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати.

Ҳодиса 14 январь куни содир бўлган, ўшанда Эроннинг Амиробод портидан Россиянинг Астрахан шаҳрига кетаётган кема SOS сигналини юборган.

«Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида бортдаги барча 14 киши қутқарилди. Дастлабки маълумотларга кўра, улар Эрон ва Ҳиндистон фуқаролари бўлган», — дейилади баёнотда.

Turkmen.news хабарига кўра, илгари Oban деб номланган юк ташувчи кема 12 январь куни жўнаб кетган ва 16 январь куни манзилига етиб бориши керак бўлган. Бироқ, 14 январь куни бортда сув сизиб кириши туфайли фавқулодда ҳолат юз берган. Фалокат сигнали юборилганидан кўп ўтмай, юк кемаси чўка бошлаган. Ҳодисанинг техник тафсилотлари ҳали ҳам номаълум.

ОАВ хабар беришича, Oban номли юк ташувчи кема мунтазам равишда Эроннинг Амиробод ва Анзали портлари ҳамда Россиянинг Астрахан, Махачкала ва Азов портлари ўртасида сузиб юрган. CNN бу йўналишни Эрондан Россияга денгиз орқали қуролларини етказиб бериш эҳтимоли билан боғлайди.

ℹ️ Чўкиб кетган юк ташувчи кема 1983 йилда қурилган. Унинг узунлиги 113,98 метр ва кенглиги 13,21 метр бўлган.

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Кузатувчилар ва экспертлар — Қозоғистондаги янги парламент — Қурултойга илк сайловлар ҳақида

  • Нима учун робототехника тараққиёти инсониятга хавф солиши мумкинлиги ҳақида