Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тўқаев 1 июль куни 2026 йил 23 август санасига Қурултойга сайловлар тайинлаш тўғрисида фармонни имзолади.
Қурултой — Қозоғистоннинг бир палатали парламенти номланиши бўлиб, у жорий йил январь ойида давлат раҳбари томонидан таклиф қилинганди. Қурултой таркибига умуммиллий ягона партия тизими асосида тўғридан-тўғри яширин овоз бериш йўли билан сайланадиган 145 нафар депутат киради. Депутатларнинг ваколат муддати — беш йил.
Мамлакатда 30 йилдан ортиқ фаолият юритган икки палатали парламент 30 июнь куни ўз ваколатларини тугатди. 1 июль куни Қозоғистоннинг янги Конституцияси кучга кирди ва унга мувофиқ мамлакатда бир палатали Қурултой ташкил этилади.



