Толиблар ва табиий офатлар

Афғонистонда сув тошқинлари содир бўлди, аммо жабрланганларга дунё ёрдам бера олмайди

Афғонистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди ва ўнлаб одамлар бедарак йўқолди. Апрель ойининг сўнгги беш куни ва 2022 йил май ойининг дастлабки кунларида табиий офат мамлакатнинг 12 вилоятини қамраб олди, дея хабар беради Ariana.

Ҳар йили ўнлаб афғонлар кучли ёмғирдан ҳалок бўлади, айниқса ёмон қурилган уйлар ҳар қандай табиий офатлар таъсирида қулаши мумкин бўлган қашшоқ қишлоқларда, — дея изоҳлайди Ал-Арабия. Толиблар ўтган йил август ойида ҳокимиятни қўлга киритгач, хориждан молиялаштириладиган табиий офатларга қарши ёрдам дастурлари кескин камайди.

Ғарб давлатлари ҳар қандай ёрдам Кобулнинг янги ҳукмдорлари томонидан тортиб олинишидан хавотирда. Шундай қилиб, бугунги кунда қутқарув ишлари фавқулодда вазиятларни бошқаришда тажрибаси йўқ толибларнинг ўз зиммасига тушган.

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади